
"Манчестер Сити" ниҳоят Санени сотишга рози бўлди
- 19-феврал 2020, 16:28
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Манчестер Сити" клуби вингери Лерой Сане фаолиятини "Бавария"да давом эттиради.
Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” қўшимча фойда олиш учун Санени сотиб юборишга рози бўлишган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ УЕФА молиявий фэйр-плей қоидасини бузгани учун “Манчестер Сити”ни 2 мавсумга Чемпионлар лигасидан четлатган эди.
Қайд этиш керакки, Сане жорий мавсумнинг асосий қисмини жароҳатидан даволанишга сарфлади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ