“Манчестер Сити” бирибир зўрда!
- 14-декабр 2023, 18:02
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Манчестер Сити” Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида сафарда “Црвена Звезда”ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бу натижа Хосеп Гвардиола шогирдларини янги рекордини таъминалади. “Манчестер Сити” Англия клублари ўртасида Чемпионлар лигасида кетма-кет саккизта учрашувда ғолиб чиққан биринчи жамоага айланди.
“Шаҳарликлар” ўтган мавсум бошланган мағлубиятсиз серияни давом эттирмоқда. Гуруҳ босқичида “Сити” барча рақиблари – “Лейпциг”, “Янг бойз ва “Црвена Звезда”ни иккитадан ўйинда мағлуб этди.
“Манчестер Сити” ўтган мавсусда Чемпионлар лигаси ғолиби бўлганди. Манчестерликлар финал баҳсида “Интер”дан 1:0 ҳисобида устун келган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ