
Манба: Иско "Бетис" билан шартномани узайтиради
- 25-декабр 2023, 15:54
- 0
- Футбол
"Бетис" футболчиси Иско Аларкон клуб билан шартномани узайтириши кутилмоқда. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Маълум бўлишича, янги келишув 2027 йил июнь ойига қадар амал қилади. У мавсум охирида эркин агентга айланишидан олдин раҳбарият билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Иско жорий мавсум Ла Лиганинг 17 ўйинида 2 гол ва 2 ассист муаллифи бўлди. Европа лигасида эса 6 баҳсда қатнашиб, 1 гол ва 2 ассист қайд этишга муваффақ бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ