
Магомед Адиев Қозоғистоннинг Дания устидан қозонилган супер ғалабасига изоҳ берди
- 27-март 2023, 15:45
- 0
- Футбол
Қозоғистон терма жамоаси кеча ажойиб камбек эвазига Данияни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалабадан сўнг қўшниларимиз бош мураббийи Магомед Адиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Албатта, ғалабадан хурсандмиз. Словенияга ўз уйимизда енгилганимиздан сўнг (1:2) мухлислардан қарздор бўлиб қолгандик. Рақиб кучли эди, тўғри. Аммо йигитлар ўзларини тиклай олишди ва чиройли тарзда зафар қучишди.
Мухлислар қўллаб-қувватлаётганини ҳис қилиб турдик. Уларга алоҳида раҳмат. Бизга ишонч билдиргани, охиригача қўллаб-қувватлагани учун ҳам улар мана шундай ғалабага лойиқ эди.
Тан оламан, биринчи бўлим биз хоҳлагандек ўтмади. Шунга қарамай, иккинчи таймда вазиятни ўзимиз томонга оғдира олдик. Эсдан чиқмайдиган фантастик оқшом бўлди", - деди мутахассис.
{game}4044781{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ