
Лукаку "Интер"да қоладими? Клуб расмийси жавоб берди
- 27-феврал 2023, 21:21
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
"Интер" бош директори Жузеппе Маротта ҳужумчи Ромелу Лукакунинг келажаги ҳақида гапирди. Ромелу Лукаку ҳозирда "Интер"да ижара асосида ўйнамоқда. 29 ёшли бельгиялик футболчининг трансфер ҳуқуқлари "Челси"га тегишли.
- Лукаку кейинги мавсум клубда қоладими?
- Қарор қабул қилишга ҳали эрта. У "Челси"га қайтади ва кейин нима бўлишини кўрамиз. Лукаку албатта "Интер"да қолишни истайди, буни биламиз", - деб Мароттанинг сўзларини келтиради Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда.
Маълумот учун, 2022/2023 йилги мавсумда 29 ёшли ҳужумчи 15 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва битта голли узатмани расмийлаштирди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ