
Льорис 2-ўринга кўтарилди
- 1-апрел 2021, 14:18
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Тоттенхэм" клуби ва Франция терма жамоаси Уго Льорис кеча “ЖЧ-2022” Европа минтақаси саралашининг 3-туридан ўрин олган Босния ва Герцеговинага қарши ўйинда иштирок этди.
Бу 34 ёшли посбон учун терма жамоа сафидаги 123-ўйин бўлди. Эътиборлиси, Льорис Франция терма жамоасида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рейтингида Тьерри Анрига етиб олди ва 2-ўринга кўтарилди.
Бу борада рекордчи Лилиан Тюрам (1994-2008) ҳисобланади. У Франция терма жамоасида нақд 142 та ўйинда майдонга тушган.
Маълумот учун, Льорис Франция терма жамоаси шарафини 2008 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ