Асосий мазмунга ўтиш
"Локомотив" таркибини тажрибали футболчи билан кучайтирди

"Локомотив" таркибини тажрибали футболчи билан кучайтирди

  • 0
  • Футбол

Ўтган мавсум Про лига чемпионлигини қўлга киритган "Локомотив" жамоаси Суперлиганинг янги мавсуми олдидан жиддий тайёргарлик олиб бормоқда. Клуб матбуот хизмати жамоа таркибига янги футболчи қўшилганини расман маълум қилди.

"2023-йилда "Локомотив" таркибида муносиб ўйинлар ўтказган, жамоамиз сардори бўлган Олег Зотеев янги мавсумда жонажон жамоаси учун ўйнайди.

 "Локомотив" таркибидаги ўйинлари орқали мухлислар меҳрини қозонган Олег Владимирович жамоамиз учун 187 ўйинда қатнашиб, 10 гол ва 13 ассист қайд этган.

"Локомотив"га қайтиш муборак, Олег Зотеев!", — дейилади "темирйўлчилар" расмий хабарида.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ