
"Локомотив" назорат ўйинида Россия клубига мағлуб бўлди
- 20-феврал 2024, 16:50
- 0
- Футбол
Бугун "Локомотив" "Анталия-2024" йиғинлари доирасидаги тўртинчи назорат ўйинида қатнашди.
Унда Москванинг “Велес” жамоаси спарринг рақиб вазифасини ўтаб берди. Баҳсда ёшлар ва асосий таркиб футболчилари аралаштирилган ҳолда майдонда ҳаракат қилди. Якунда “Велес” 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.
“Локомотив” – “Велес” 0:2.
Голлар: Геворг Саркисян (26-п), Денис Рубанов (85).
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ