"Локомотив" - "Динамо" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди
- 9-сентябр 2025, 22:46
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб, «Динамо» жамоаси Тошкентда йиғин бошлаб, дастлабки ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.
Клуб матбуот хизматининг ёзишича, қизиқарли кечган баҳсда Анваржон Ҳожимирзаевнинг 46-дақиқада киритган ягона голи Вадим Абрамов шогирдларига «темирйўлчилар» устидан ғалаба келтирди – 1:0.
Маълумот учун, «Динамо» Суперлига доирасида 20 сентябрь куни Фарғонада «Нефтчи» меҳмони бўлади.
Ўртоқлик ўйини. 9 сентябрь
«Локомотив» - «Динамо» - 0:1
Гол: Анваржон Ҳожимирзаев, 46.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ