
"Ливерпуль"нинг "тешик" дарвозабони ватанига қайтиб кетади
- 24-май 2020, 10:50
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 1
- Футбол
“Ливерпуль” клуби дарвозабони Лорис Кариус яна Бундеслигага қайтиши мумкин. Бу ҳақда Goal.com хабар тарқатмоқда.
Унга кўра, сўнгги мавсумни “Бешиктош”да ижарада ўтказиб қайтган германиялик посбонни “Герта” ўз сафида кўрмоқчи. Айтиш керакки, берлинликлар Кариусга март ойидан буён қизиқиб келишади. Энг муҳими, ҳар иккала томон ҳам шартнома имзолашга қарши эмас.
Кариуснинг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ