“Ливерпуль” қишки трансферлар ойнаси даврида катта сумма тўлов қилган қимматбаҳо футболчиси Жереми Жаке ҳақида мерсисайдликлар хунук хабар олди. Жаке “Ренн” клуби сафида ўйнаётган вақтда жиддий жароҳат олди.
Қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунида “Ливерпуль” Жакени 60 миллион фунт стерлингга сотиб олган, шу билан бирга Жеремига мавсумни “Ренн” таркибида якунлашга рухсат берган эди.
Шанба куни “Ланс”га қарши ўйинда, “Ливерпуль” билан шартнома имзолаганидан кейинги иккинчи учрашувида, 20 ёшли француз футболчи елкасидан жароҳат олди ва иккинчи таймда мажбурий равишда алмаштирилди.
“Ланс”нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабасидан кейин “Ренн” бош мураббийи Ҳабиб Бейе Жакенинг жароҳати жиддий эканини таъкидлади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ