
"Ливерпуль"га қайтган Кариусни қандай тақдир кутмоқда?
- 6-май 2020, 11:16
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Ливерпуль" клуби раҳбарияти "Бешиктош"да ижарада бўлиб қайтган дарвозабон Лорис Кариусни сотиб юбормоқчи.
Liverpool Echo нашри тарқатган хабарга кўра, мерсисайдликлар 26 ёшли немис посбонини клубда олиб қолишмоқчи эмас. Шу боис у жамоа машғулотларига ҳам таклиф қилинмаган.
Кариус 2018 йилги ЕЧЛ финалида “Реал”га (3:1) қарши ўйинда “Ливерпуль” дарвозасини қўриқлаган ва 2 та жуда қўпол хатога йўл қўйиб, жамоасининг мағлубиятига сабаб бўлган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ