
"Ливерпуль" юлдузи энг яхши тўпурарга айланиб олди
- 5-июн 2022, 15:18
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
2023 йилги Африка Миллатлар кубоги саралаш турнири доирасидаги Сенегал - Бенин учрашувида мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Сенегалликлар юлдузи Садио Мане хет-трик қайд этиб, жамоаси ғалабасини таъминлади. Бундан ташқари, у миллий терма жамоа либосида киритилган голлари сонини 32 тага етказиб олган ҳолда, энг яхши тўпурарга айланди.
Бунгача у рўйхатда Анри Камара билан ҳўшҳокимлик қилаётганди. 30 ёшли вингер Сенегал таркибида 2012 йилнинг 25 май санасида дебют қилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ