"Ливерпуль" яна бир катта трансферни эълон қилди
- 26-июн 2025, 16:26
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
Венгриялик ҳимоячи Милош Керкес "Борнмут"дан "Ливерпуль"га ўтди. Бу ҳақда мерсисайдликлар матбуот хизмати маълум қилди.
"Чап қанот ҳимоячиси тиббий кўрикдан ўтди ва АХА машғулот марказида Премьер-лига чемпионлари билан узоқ муддатли шартнома имзолади," - дейилади клуб баёнотида.
Аввалроқ, футболчининг трансфер суммаси 40 миллион фунт бўлиши хабар қилинганди.
Керкес "қизиллар"нинг ушбу трансферлар ойнасидаги 3-хариди бўлди. Бундан олдин клуб Жерами Фримпонг ва Флориан Вирцни трансферини эълон қилган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ