"Ливерпуль" Гакпони сотиб, Гордонни олиб келишни режалаштирмоқда
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Коди Гакпо жорий мавсум якунида "Ливерпуль"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Teamtalk" нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, мерсисайдликлар аллақачон унинг ўрнини босиши мумкин бўлган футболчини ҳам аниқлаб бўлган. Гап "Ньюкасл" вингери Энтони Гордон ҳақида бормоқда.
Жорий мавсумда Гакпо Англия Премьер-лигасида 28 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. У 2023 йил январь ойидан буён "Ливерпуль" сафида тўп сурмоқда.
Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил июн ойига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил этади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ