
"Ливерпуль" форварди тарихий гол муаллифи бўлди
- 28-октябр 2020, 03:03
- 0
- Футбол
Чемпионлар лигасининг 2-турида "Ливерпуль" ўз уйида "Мидтьюлланн" клубига қарши баҳс олиб бориб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мезбонлар ҳужумчиси Диого Жота учрашувдаги биринчи голга муаллифлик қилди. Ушбу гол "мерсисайдликлар" учун барча турнирлар доирасида 10 мингинчиси бўлди.
Португалиялик ҳужумчи сентябрь ойида "Вулверхэмптон" жамоасидан трансфер қилинганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ