"Ливерпуль" етакчиси келаётган ўйинларни ўтказиб юборади
- 21-март, 00:58
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Алиссон Бекер "Ливерпуль" ва Бразилия терма жамоасининг яқиндаги ўйинларида иштирок этмайди.
"Liverpool Echo" маълумотига кўра, дарвозабон соғлиқ билан боғлиқ муаммолар сабаб "Брайтон"га қарши АПЛ ўйинига жамоа билан бирга бормади. Унинг ўрнини Георгий Мамардашвили эгаллаши кутилмоқда.
Шунингдек, Алиссон Бразилия терма жамоасининг Франция ва Хорватияга қарши учрашувларини ҳам ўтказиб юборади. Унинг ўрнига терма жамоа қайдномасига 'Коринтианс" дарвозабони Уго Соуза киритилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ