“Like Cup” юлдузлар турнири. Бугун финал!
- 22-июл 2025, 14:22
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Футбол
“Like Cup” юлдузлар турнирининг учинчи мавсум баҳслари якунланмоқда. Ушбу турнирда иккинчи бор иштирок этаётган боксчиларимиз бу сафар ҳам финал босқичига йўл олишган.
Бугун Тошкентдаги “Жар” стадионида "FC Nokaut” “Al-Badr” жамоаси билан биринчи ўрин учун майдонга тушади.
Учрашув 22:00 да старт олиши белгиланган. Баҳсни “Zoʻr TV” телеканали жонли эфирда трансляция қилади.
Қўллаб-қувватлаш учун “Жар” майдонига ташриф буюришингиз ҳам мумкин. Кириш мутлақо бепул!
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ