Лига 1. Месси дебют қилган ўйинда ПСЖ ғалаба қозонди
- 30-август 2021, 01:40
- 2
- Футбол
Франция чемпионатининг 4-туридан ўрин олган "Реймс" ва ПСЖ жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Мазкур баҳсда Киллиан Мбаппенинг дубли парижликларга ғалаба келтирди.
Қолаверса, ушбу ўйинда узоқ кутилган воқеа содир бўлди. Ёзги трансфер вақтида "Барселона"дан келиб қўшилган Лионель Месси Париж клубида дебют қилди. Месси 66-дақиқада Неймар ўрнига майдонга тушди.
Мазкур ғалабадан сўнг ПСЖ 12 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Реймс" ҳисобида эса 3 очко мавжуд.
{game}3625863{/game}
{online}3625863{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ