
Лига 1. Мбаппе захирадан майдонга тушган учрашувда ПСЖ очко йўқотди
- 10-март 2024, 19:29
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Франция чемпионати 25-туридан ўрин олган ПСЖ - "Реймс" баҳсида 2:2 ҳисоби қайд этилди.
Дастлаб, 6-дақиқада Мунетси ҳисобни очган бўлса, 17-дақиқада Абдулҳамид ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Сал ўтмай, Рамуш парижликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Тайм тугаши арафасида Диаките мувозанатни тиклади.
56 очкоси бор Париж клуби айни дамда Лига 1 етакчиси бўлиб турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ