
Легионерларимиз. Достон Турсунов дебют қилган ўйинда "Истиқлол Ҳузистон" камбек амалга оширди
- 21-феврал 2024, 19:50
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Эрон Про лигаси 17-туридан ўрин олган "Истиқлол Ҳузистон" - "Алюминиум Арак" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, меҳмонлар иккита гол урган бўлса, ўйиннинг учинчи чорагидан истиқлолликлар фаол ҳужум уюштириб, камбек амалга оширди - 3:2.
Яқинда "Истиқлол Ҳузистон" аъзосига айланган ўзбекистонлик футболчи Достон Турсунов мазкур ўйиндда дебют қилди ва 66-дақиқада захирага олинди.
Ҳузистон жамоаси ушбу ғалабадан кейин турнир жадвалида 14-ўринга кўтарилиб олди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ