
Легионерларимиз. Бугун Йўлдошев ва Эркинов жамоаси ўйнайди
- 30-апрел 2023, 11:44
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Бугун Россия Премьер-лигасининг 25-тур учрашувлари давом эттирилади.
Легионеримиз Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳаракат қилаётган "Нижний Новгород" "Газовик" аренада "Оренбург" меҳмони бўлади. Учрашув 16:00да старт олади.
Маълумот учун, "Нижний" айни дамда 22 очко жамғарган ҳолда 13-ўринда бормоқда.
РПЛнинг бу турида Ҳожимат Эркинов жамоаси "Торпедо" "Сочи" меҳмони бўлади. Баҳс 18:30 да бошланади.
"Торпедо" ҳозирда 13 билан турнир жадвалининг сўнгги поғонани эгаллаб турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ