
Легионерларимиз. Бугун 3 нафар Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари ўйнайди
- 24-декабр 2023, 13:48
- 0
- Футбол
Хорижда тўп тепаётган айрим легионер футболчиларимиз бугун ўз ўйинларини ўтказади.
Жумладан, Игорь Сергеев жамоаси чемпионат доирасида "Накхонпатхом" клубини қабул қилади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:00да старт олади.
Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатида ҳам навбатдаги тур ўйинлари давом эттирилади. Азиз Ғаниев жамоаси "Шабаб Ал-Аҳли" "Ал-Васл"га қарши майдонга тушса, Абдулла Абдуллаевнинг "Хор-Факкан"ни "Ал-Ваҳда"ни меҳмон қилади. Ушбу ўйинлари 20:30да бошланиши режалаштрилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ