Легионеримиз финалда гол урди. "Чоннам Драгонс" Жанубий Корея кубоги соҳибига айланди
- 11-декабр 2021, 11:24
- 1
- Футбол
Корея кубоги финал босқичидан ўрин олган жавоб учрашуви бўлиб ўтди. Унда К2 Лига жамоаси "Чоннам Драгонс" К1 Лигаси вакили "Тегу"дан 4:3 ҳисобида устун келди.
Биласиз, "Чоннам" сафида легионеримиз Олег Зотеев тўп тепади. Ҳамюртимиз финал баҳсида жамоасининг 3-голига муаллифлик қилди. Дастлабки беллашувда "Тегу" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ