Ла Лига. "Реал" сафарда очко йўқотди!
- 24-ноябр 2025, 02:56
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Испания Ла Лигасининг 12-турида Хаби Алонсо бошқарувидаги "Реал Мадрид" сафарда "Эльче" билан тўқнаш келиб, 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Лекин иккинчи бўлимда мухлислар 4 та гол гувоҳи бўлди. Тўқнашувнинг 53-дақиқасида Алеиш Фебас Куртуа дарвозасини ишғол қилди. 78-дақиқада эса Дин Хаусен Беллингемнинг пасини голга айлантирди. Орадан 6 дақиқа ўтиб, "Эльче" футболчиси Альваро Родригес яна жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан эди, бироқ Мбаппенинг узатмасидан сўнг 87-дақиқада Жуд ҳисобни тенглаштирди ҳамда жамоасини мағлубиятдан қутилиб қолишини таъминлади.
Ла Лига
vs
Game ended in draw.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ