Ла Лига. "Реал" кетма-кет учинчи марта дуранг ўйнади. "Барса" эса пешқадамликни қўлга олди
- 1-декабр 2025, 02:55
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Испания Ла Лигасининг 14-турида Хаби Алонсо бошчилигидаги "Реал Мадрид" сафарда Каталониянинг "Жирона" клуби билан баҳс олиб бориб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Дастлаб, тўқнашувнинг 45-дақиқасида Аззедин Унахи ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида эса Килиан Мбаппе 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу беллашувдан сўнг "қироллик клуби" очколар сонини 33 тага етказиб, 2-ўринда қолди. "Барселона" эса 33 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди.
Ла Лига
vs
Game ended in draw.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ