
Ла Лига. Пенальтидан фойдалана олмаган Лева, мухлисларини йиғлатган Пике - "Барселона" ўз майдонида "Альмерия"ни таслим этди
- 6-ноябр 2022, 03:05
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Ла Лига 13-туридан ўрин олган "Барселона" - "Альмерия" баҳси якунланди. Унда майдон эгалари 2:0 ҳисобида рақибидан устун келди.
Дастлаб, 48-дақиқада Усмон Дембеле ҳисобни очди. 62-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Де Йонг фарқни иккитага етказиб қўйди. Шунингдек, Левандовски 7-дақиқада пенальтидан гол ура олмади.
Қайд этиш лозим, мазкур баҳс каталонияликлар ҳимоячиси Жерар Пике учун сўнггиси бўлди.
Айни вақтда Хави шогирдлари Ла Лига турнир жадвалида 34 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
{game}3918067{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ