
Ла Лига. Биринчи таймда 3 та гол урган "Атлетико" якунда камбэк қурбони бўлди
- 25-май 2023, 03:16
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Ла Лиганинг 36-туридан ўрин олган яна бир тўқнашув "Эспаньол" ва "Атлетико" ўртасида бўлиб ўтди. Унда 3:3 ҳисоби қайд этилиб, жамоалар бир очкодан бўлишиб олди.
Биринчи таймда Сауль, Гризманн ва Каррасколар биттадан гол уриб, ҳисобни йириклаштирди. 64-дақиқада Монтес жавоб голини урди. Хоселу пенальтини аниқ амалга оширди ва орадаги фарқ қисқарди. 79-дақиқада Соуза ҳисобни тенглаштириб кетди.
Шу тариқа, "Атлетико" очко йўқотиб, турнир жадвалида 3-ўринга тушиб кетди. Чемпионатда қолишга ҳаракат қилаётган "Эспаньол"нинг эса пастки дивизионга тушиб кетиш хавфи бор.
{game}3918294{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ