Ла Лига. "Барселона" "Реал Овьедо"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, турнир жадвалида пешқадамга айланди
- 26-январ, 00:51
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Ла Лиганинг 21-туридан ўрин олган "Барселона" — "Реал Овьедо" учрашувида каталонияликлар 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
Дастлаб, учрашувнинг 52-дақиқасида Дани Ольмо ҳисобни очган бўлса, 57-дақиқада Рафинья ўртадаги фарқни иккитага оширди. 73-дақиқада эса Ламин Ямал ажойиб гол муаллифига айланиб, баҳсга якуний нуқтани қўйди.
Шу тариқа, Ханси Флик шогирдлари очколари сонини 52 тага етказиб, турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди. "Барселона"нинг энг яқин таъқибчиси бўлган "Реал Мадрид" эса 1 очко кам жамғарган ҳолда 2-ўринда бормоқда.
Ла Лига
vs
FC Barcelona won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ