
Ла Лига. "Барселона" кутилмаганда сафарда очко йўқотди
- 27-сентябр 2023, 02:32
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Ла Лиганинг 7-турида "Барселона" "Мальорка" меҳмони бўлиб, 2:2 ҳисобида дурангга имзо чекди.
Дастлаб, Мурики 8-дақиқада ҳисобни очди. 41-дақиқада эса Рафинья имкониятларни тенглаштириб қўйди. Орадан кўп ўтмай мезбонлар яна олдинга чиқиб олди. 75-дақиқада Фермин жамоасини қутқарувчи голни урди.
Шу тариқа, "Барса" турнир жадвалида 17 очко билан биринчи ўринда қолди.
{game}4205407{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ