Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтганидан сўнг йирик ҳисобда ғалаба қозонди
- 22-ноябр 2025, 23:02
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Испания Ла Лигасининг 13-турида Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги "Барселона" "Камп Ноу" стадионида "Атлетик Бильбао" билан куч синашиб, 4:0 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ Роберт Левандовски ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларнинг учинчиси ўтиб бораётганда Ферран Торрес фарқни 2 тага етказди. 48-дақиқада Фермин Лопес ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйиб, ҳисобни йириклаштирди. 90-дақиқада эса Торрес дублни расмийлаштирди.
Ла Лига
vs
FC Barcelona won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ