Ла Лига. "Барселона" 3-турнинг сўнгги ўйинида Мадрид клуби билан дуранг ўйнади
- 1-сентябр 2025, 02:29
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Испания Ла Лигасининг 3-турида Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги "Барселона" "Райо Вальекано" билан куч синашди ва 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Каталонияликларнинг ягона голини испаниялик ёш юлдуз Ламин Ямал 40-дақиқада 11 метрлик жарима зарбасидан киритди. Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида эса Фран Перес ҳисобни тенглаштирди. Бундан ташқари, мадридликлар ўйин сўнггида бир неча голли вазиятлар яратган эди. Бироқ, Жоан Гарсия барчасини бартараф этиб, жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди.
Маълумот ўрнида, "кўк-анорранглилар" ФИФА кунларидан сўнг 14 сентябрь куни "Валенсия"га қарши ўтказади. "Райо" ҳам ушбу санада "Осасуна" билан тўқнаш келади.
Ла Лига
vs
Game ended in draw.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ