
Ла Лига. "Атлетико" йирик ҳисобда ғалаба қозонди
- 22-январ 2023, 00:23
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Ла Лиганинг 18-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Реал Вальядолид" учрашуви якунланди. "Матрасчилар" рақиб дарвозасига жавобсиз учта гол уриб, 3 очкони қўлга киритди.
Ўйиннинг 18-дақиқасида Мората ҳисобни очди. Орадан 5 дақиқа ўтар-ўтмас Гризманн фарқни иккитага етказиб қўйди. Жамоа ҳимоячиси Марио Эрмосо ҳам ўз номига битта гол ёздириб қўйиб, ҳисобни йириклаштирди. 75-дақиқада Мемфис Депай майдонга тушиб, дебють амалга оширди.
Шу тариқа, "Атлетико" турнир жадвалида 4-ўринга мустаҳкам ўрнашиб олди. "Вальядолид" эса 17-поғонага тушиб кетди.
{game}3918109{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ