
Ла Лига. 6 та гол урилган ўйинда "Реал" очко йўқотди
- 15-декабр 2024, 02:59
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Ла Лиганинг 17-туридан ўрин олган "Райо Вальекано" - "Реал" ўйини бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 36-дақиқасигача мезбонлар иккита гол уришга муваффақ бўлишди. Шундан сўнг Вальверде, Беллингем ва Родриго бир мартадан дарвозани ишғол қилди ва "қаймоқранглилар" олдинга чиқиб олишди. 64-дақиқада эса Палачон имкониятларни тенглаштириб қўйди.
"Реал" 37 очко билан иккинчи поғонада қолди. Жамоа ғалаба қозонганида турнир жадвалида пешқадамга айланарди.
Ла Лига
vs
Game ended in draw.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ