Ла Лига. 10 киши ўйнаган "Реал" мавсумдаги 4-мағлубиятини қабул қилиб олди
- 30-январ 2021, 22:11
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Испания Ла Лигаси 21-тур учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Амалдаги чемпион "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни қабул қилди. Ўйин меҳмон жамоанинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ҳисобни тезкор гол билан Марко Асенсио очди. Крооснинг узатмасидан кейин бирга-бир вазиятга чиқиб борган испаниялик дарвозабонга имконият қолдирмади. Меҳмонлар орадан кўп ўтмай тарози паллаларини тенглаштиришга муваффақ бўлди. Хосе Луис Моралес гол муаллифи. Ўйиннинг 64-дақиқасида мадридликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Нуқта қаршисига келган Рохер Марти Куртуага енгилди. Шунга қарамай, айнан Марти 78-дақиқада жамоасига муҳим 3 очко келтирган голни киритди.
Мавсумдаги 4-мағлубиятини қабул қилиб олган "қаймоқранглилар" очколари сони 40 талигича қолди. Ҳозирча, мадридликлар онлайн жадвалда 2-ўринда бормоқда. Меҳмондан ғалаба билан ортга қайтадиган "Леванте" ҳисобида 26 очко мавжуд.
{online}3424244{/online}