
КХДР - Ўзбекистон. Машҳур сайтлар ўйин натижасини тахмин қилди
- 18-ноябр 2024, 16:41
- Jahongir Inomjonov
- 4
- Футбол
Эртага "ЖЧ-2026" саралашининг 6-тури доирасида КХДР - Ўзбекистон жамоалари баҳс олиб боради.
Жамоалар ўртасидаги 1-турдаги ўйинда терма жамоамиз Машариповнинг ягона голи эвазига ғалабани қўлга киритган эди.
Бир неча машҳур сайтлар эртанги учрашувдаги тахминий натижаларни эълон қилди.
"SPORTSKEEDA" нашри мазкур баҳсда терма жамоамизнинг ғалабасига ишонмоқда: КХДР 0:1 Ўзбекистон
"Sporticos" эса томонларнинг дурангга имзо чекишини таҳмин қилмоқда: КХДР 0:0 Ўзбекистон
"Footballpredictions" нашрининг ёзишича минимал устунликда меҳмонларнинг қўли баланд келади: КХДР 1:2 Ўзбекистон
Sports.uz сайти эса мазкур беллашув 1:3 ҳисобида Ўзбекистон фойдасига ҳал бўлишини тахмин қилмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ