Кубога АПЛ клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда
- 29-июл 2025, 01:02
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Япониялик ярим ҳимоячи Такефуса Кубо ҳозирда "Реал Сосьедад" жамоасида тўп сурмоқда, Англиянинг "Эвертон" клуби диққат марказига тушди. Бу ҳақда "Liverpool World" нашри хабар берди.
Сан-Себастьян клуби президенти Хокин Аперрибай ушбу хабарларга шундай муносабат билдирди:
"Кубо, Браис Мендес ва Алекс Ремирога доир миш-мишлар бор. Аммо бизда уларга нисбатан ҳеч қандай расмий таклиф йўқ. Бу фақат бозор шов-шуви. Мен бозор шов-шуви нималигини ҳам билмайман" - дея жавоб берди.
Айни вақтда "Реал Сосьедад"дан Мартин Субименди кетди ва 65 миллион евро эвазига "Арсенал" сафида тўп сурмоқда.
24 ёшли Кубо ўтган мавсум 52 та ўйинда иштирок этиб, 7 та гол ва 4 та голли пас муаллифи бўлди. Унинг трансфер баҳоси 30 миллион еврога тенг.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ