
Кроос "Реал"да қоладими?
- 8-октябр 2022, 18:13
- Makhmudov Jamshidbek
- 0
- Футбол
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти германиялик ярим ҳимоячи Тони Крооснинг амалдаги шартномаси ҳақида фикр билдирди.
“Кроос билан янги шартнома? Ҳаммаси унинг қарорига боғлиқ. Агар Тони "Реал"да қолишни истаса, жуда хурсанд бўлардик", - дея фикр билдирди италиялик мутахассис.
Крооснинг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади.
Немис футболчиси 2014 йилдан бери "Реал"да ўйнаб келмоқда. Тони Мадрид Гранд сафида барча мусобақалар доирасидаги 230 та ўйинда майдонга тушган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ