Кроос мураббийлик дарсларига бормоқда
- 12-октябр 2024, 19:58
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси Тони Кроос мураббийлик курсларига ёзилди.
Ушбу курс камида 7 йил профессионал футболчилик фаолияти билан шуғулланган футболчилар учун мўлжалланган. Улар C тоифага имтиҳон топширишлари шарт эмас.
Немис футболчиси "Реал" кўмагида машғулотларга ёзилди. Маълумотларга кўра баъзи машғулотларни у "Лос-Бланкос" базасида ўтказади.
Аввалроқ Кроос болалар академиясини яратган эди. Бироқ, профессионал мураббий бўлиш истаги ҳақида хабар бермаган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ