Коутиньога Туркия клуби қизиқмоқда
- 28-июн 2023, 23:10
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
"Астон Вилла" футболчиси Филиппе Коутиньо фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда "Milliyet.com.tr" нашри. "Бешиктош" бразилиялик ярим ҳимоячини сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи. Клуб трансферга 8 миллион евро сарфлаши мумкин.
Коутиньо бирмингемликларга Унаи Эмери бош мураббий бўлганидан кейин майдондаги дақиқалари камайди. Шунингдек, жароҳат туфайли ҳам у кўплаб ўйинларда қатнаша олмади.
Миш-мишларга кўра, Коутиньога Бразилиядан таклифлар бор. Аммо футболчи ҳали ўз мамлакатига қайтишни режа қилмаган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ