
"Копа Америка". Уругвай ва АҚШ турнирни ғалаба билан бошлашди
- 24-июн 2024, 08:15
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
"Копа Америка"нинг биринчи туридан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Уругвай Панамани, АҚШ эса Боливияни таслим қилди.
АҚШ - Боливия учрашувида Пулишич ҳисобни очган бўлса, Балогун фарқни иккитага ошириб қўйди. 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган ақшликлар гуруҳда иккинчи ўринга жойлашди.
Уругвай - Панама баҳсида Араухо, Нуньес ва Винья биттадан гол урди. Шу билан бирга, Мурилло жавоб қайтарди ва 3 очкони қўлга киритган Бьелса шогирдлари гуруҳ пешқадамига айланиб олишди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ