
"Копа Америка". Кўплаб баҳсларда сабаб бўлган Бразилия Коста-Рикани таслим эта олмади
- 25-июн 2024, 08:07
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
"Копа Америка" "D" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Бразилия - Коста-Рика баҳси якунланди. Мазкур беллашувда жамоалар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Таъкидлаш керак, "пентакампеонлар" беллашув давомида яққол устунлик қилди ва рақиб дарвозаси томон 19 та зарба йўллади, шулардан 3 таси дарвоза соҳасига аниқ борди. Коста-Риканинг эса умумий зарбалари 2 тани ташкил этди. Аниқлари эса йўқ.
Қайд этиш лозим, Бразилия беллашувнинг 30-дақиқасида гол урганди. Бироқ Маркиньоснинг голи ВАРнинг узоқ муҳокамасидан сўнг бекор қилинди. Ушбу вазиятда офсайд ёки офсайд эмаслиги борасида баҳслар ҳамон давом этмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ