
Клублар ўртасидаги ЖЧга қуръа ташланди: ОЧЛ ғолиби Мексика клуби билан дастлабки босқичда тўқнаш келади
- 19-январ 2021, 21:51
- 0
- Футбол
ФИФА расмий "Твиттер" саҳифаси клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларини эълон қилди. Мексика вакили "Тигрес" илк баҳсда ОЧЛ ғолиби "Ульсан Хюндай"га қарши саф тортади. Иккинчи жуфтлик эса, мезбон "Ал-Дуҳайл" ва Мисрнинг "Ал-Аҳли" жамоаларидан иборат.
Либертадорес кубоги ғолиби ва "Бавария" ўз иштирокини ярим финалдан бошлайди. Қуйида ушбу қуръанинг тўлиқ натижалари билан танишишингиз мумкин:

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ