
Клопп Тьягонинг қачон майдонга қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди
- 18-декабр 2020, 18:37
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп икки ойдан буён майдонга тушмаётган испаниялик ярим ҳимоячи Тьягонинг қачон сафга қайтишини айтди.
“Тьягонинг майдонга қайтишига шошилмаслик керак. У ҳали умумий гуруҳда шуғулланмаяпти, аммо у бунга яқин.
Тьяго келаси ҳафтадан машғулотларга қўшилиши мумкинми? Бунинг учун у бир нечта текширувлардан ўтиши лозим”, - деди Клопп.
Германиялик мутахассис янги ҳафтада Жердан Шакири ва Жеймс Милнернинг ҳам сафга қайтишига умид қилаётганини ҳам айтиб ўтди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ