
Клопп "Ливерпуль" мухлисларига яна бир нохуш хабар айтди
- 2-феврал 2021, 10:13
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп ҳимоячи Жоэль Матип тўпиғидаги жароҳати сабаб бу мавсум бошқа ўйнай олмаслигини маълум қилди.
“Афсуски, Жоэль мавсум охиригача сафдан чиқди. Аммо у янги мавсумгача соғаяди ва ҳаммаси яхши бўлади”, - деди Клопп.
Ҳозирда “Ливерпуль”да Матипдан ташқари Виржил ван Дейк, Жо Гомес ва Фабиньо ҳам жароҳат олган. Мерсисайдликлар 21 турдан сўнг 40 очко тўплаган ҳолда 3-ўринда бормоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ