КЛ. "Челси" чорак финалнинг илк баҳсида рақиби устидан йирик ҳисобда зафар қучди
- 10-апрел 2025, 23:39
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Конференциялар лигасининг чорак финалидан ўрин олган учрашув ўз ниҳоясига етди.
Ушбу босқичда Энцо Мареска бошчилигидаги "Челси" "Легия" билан куч синашиб, йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг 49-дақиқасида Тайрок ҳисобни очган бўлса, 57 ва 74-дақиқаларда Нони Мадуэке дубль қайд этиб, жамоасининг йирик ғалабасини таъминлади.
Маълумот ўрнида, "аристократлар" мазкур ўйиндан сўнг навбатдаги учрашувини 13 апрель куни "Ипсвич Таун"га қарши ўтказади.
Лига конференций УЕФА
vs
Chelsea won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ