Кейн тарихда ҳеч ким қилолмаган ишни уддалади
- 26-ноябр 2023, 10:38
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Ёзда “Тоттенхэм”дан “Бавария”га кўчиб ўтган Ҳарри Кейн Бундеслигада ҳам тўпурарлик борасидаги рекордларни янгилашда давом этмоқда.
Чемпионатнинг навбатдаги турида амалдаги чемпион рақиб жамоа – “Кёльн” кичик ҳисобда мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голни Ҳарри Кейн урди.
Opta нашрининг маълум қилишича, бу 30 ёшли ҳужумчи учун Бундеслигадаги 12-ўйиндаги 18-гол бўлди. Экспертлар ҳали ҳеч бир футболчи Бундеслигада ўн иккита учрашувда бунча кўп гол урмаганини таъкидламоқда.
Бундан ташқари, англиялик тўпурар ҳисобида бешта ассист ҳам бор.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ