
Кейинги"Конор" мексикалик бўлади !
- 24-октябр 2024, 09:15
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
UFC раҳбари Дана Уайт ММА нинг супер юлдузи Конор Макгрегор ва UFC ҳозирда амалга ошираётган ишлари ҳақида гапирди.
"Конор - ММА тарихидаги энг катта юлдузлардан бири. UFC нинг оммалашувида ҳам унинг хизматлари беқиёс. Аммо у фаолиятини якунлагач, кейинги "Макгрегор" ким бўлади? Мен кимлигини билмайман, аммо у мексикалик бўлиши аниқ. Бизнинг промоушен Мексикада ўз базасини қурмоқчи ва ўша ердан иқтидорларни чиқаришни бошлаймиз", - деди UFC президенти "MMA Fighting" га берган интервьюсида..
Эслатиб ўтамиз, промоушеннинг навбатдаги турнири - "UFC 308" 26 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ