
Кейинги мавсум ким "Барса"да клуб сардори бўлади?
- 12-декабр 2022, 15:19
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
"Барселона"нинг айни дамдаги сардори Серхио Бускетс кейинги мавсум клубни тарк этиш арафасида турибди. Бундан ташқари, Хорди Альба ҳам жамоадан кетиши мумкин.
Ушбу трансферлар клубга янги сардор керак бўлишини англатади. "Relevo" нашри бераётган маьлумотларга кўра, Роберт Левандовски ва Тер Штеген бу лавозим учун асосий давогар бўлиб турибди.
"Барселона"да олдин Месси сардор ҳисобланган. Каталония жамаоси кейинги мавсум уни ортга қайтаришга ҳаракат қилиши ҳақда миш-мишлар ҳам мавжуд.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ