
Кавани Ла Лига тарихига кирди
- 18-сентябр 2022, 14:41
- Makhmudov Jamshidbek
- 0
- Футбол
"Валенсия" ҳужумчиси Эдинсон Кавани Испания чемпионатининг 6-туридан ўрин олган "Сельта"га (3:0) қарши ўйинда майдонга тушди.
"Opta" нашри хабарига кўра, Кавани 21-асрда лигада дебютини ўтказгач, Ла Лиганинг энг кекса футболчисига айланди. Кавани майдонга 35 ёш-у 215 кунлигида Испания чемпионатида ўйин ўтказган. Олдинги рекорд эса Чема Аньибаррога тегишли бўлиб, у 35 ёш-у 174 кунлигида Ла Лигада дебют қилган.
Маълумот ўрнида, Кавани бунгача АПЛда "Манчестер Юнайтед", Лига 1да ПСЖ, А Серияда эса "Наполи" ва "Палермо" шарафини ҳимоя қилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ